10:30, 02 Февраль 2022 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда яна битта вилоят «сариқ» зонага ўтди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 2 феврал ҳолатига кўра, ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Атирау, Алмати, Ақтўбе, Ақмола, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Жамбил, Қарағанди, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Чимкент шаҳри, Қизилўрда, Манғистау вилоятлари.
«Яшил» зонада: Туркистон вилояти.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 феврал куни Манғистау вилояти «қизил» зонада эди.