10:12, 10 Февраль 2022 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда яна битта ҳудуд «қизил» зонадан «сариқ» зонага ўтди
NUR-SULTAN. Kazinform – 10 феврал ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Алмати, Ақтўбе, Атирау, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.
«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Туркистон вилоятлари.
Эслатиб ўтамиз, кечаги маълумотларга кўра, Шарқий Қозоғистон «қизил» зонада жойлашган эди.