09:51, 02 Июнь 2021 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда битта мегаполис ва иккита вилоят «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – 2 июн ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича муассасалараро комиссиясининг Telegram каналига асосланиб.
«Қизил» зонада: Нур-Султан шаҳри, Ақмола, Қарағанди вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Алмати шаҳри, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри, Алмати, Ақтўбе, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Шарқий Қозоғистон ва Туркистон вилоятлари.
Қозоғистон Республикаси «сариқ» зонада.