10:07, 18 Ноябрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 9 541 киши даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 9 541 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 468 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 2 991 бемор касалхонага ётқизилган. 6 550 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. «Умуман, 227 кишининг аҳволи оғир. Шундан 24 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 22 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.