10:12, 11 Февраль 2022 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 8 та ҳудуд «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – 11 феврал ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Алмати, Ақтўбе, Атирау, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.
«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Туркистон вилоятлари.