18:24, 28 Июль 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 8 та стационар ёпилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон вилоятларида провизор инфекцион стационарлар ёпилади, шунингдек, ётоқлар сони камайтирилади, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирги вақтда Қозоғистонда 7 та провизор стационари ва 1 та юқумли касалликлар шифохонаси ёпилган. Жумладан:
Ақтўбе вилоятида – Ғарбий Қозоғистон давлат тиббиёт университети ётоқхонаси (300 ўрин);
Атирау вилоятида – Қурманқази аграр-техник коллежининг ётоқхонаси (30 ўринли), Жилиой сил касаллиги диспансери (10 ўрин), Атирау вилоят касалхонаси (200 ўрин);
Қарағанди вилоятида – вилоят кардиомарказидаги «Турист» меҳмонхонаси (100 ўринли), вилоят руҳий саломатлик марказида ётоқхонаси (100 ўрин);
Нур-Султанда – Шаҳар руҳий саломатлик маркази (230 ўрин);
Чимкент – Вилоят болалар реабилитацияси маркази (100 ўрин).
Бошқа вилоятлар ва Алматида жорий йилнинг 2 августидан бошлаб провизор стационарларини ёпиш ёки ётоқ жойларини қисқартириш режалаштирилган.