11:00, 03 Сентябрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 7000га яқин киши даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус билан касалланган 6 459 киши даволанмоқда. Улар орасида 34 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб.

Вазирлик маълумотларига кўра, шифохоналарда 3 196 бемор касалхонада. 3 263 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда. Умуман олганда, 171 киши оғир аҳволда. Улардан 19 киши ўта оғир аҳволда. 28 киши ЎСВ аппаратига уланган.