10:14, 14 Февраль 2022 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 7 та ҳудуд «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – 14 феврал ҳолатига кўра, Қозоғистон вилоятларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, еттита вилоят «қизил» зонага киритилган. Бу ҳақда Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига таяниб хабар беради.

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Ақмола, Қарағанди, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.
«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри, Ақтўбе, Атирау, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Туркистон вилоятлари.