10:30, 12 Май 2021 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 6 та ҳудуд «қизил», 5 та ҳудуд «сариқ» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – 12 май куни Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.
Бугунги кунда Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди ва Павлодар вилоятлари «қизил» зонада.
«Сариқ» зонада: Чимкент шаҳри, Алмати, Атирау, Ақтўбе ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари.
«Яшил» зонада: Жамбил, Манғистау, Туркистон, Қостанай, Қизилўрда ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.