10:09, 07 Сентябрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 5 073 киши даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус билан касалланган 5 073 киши даволанмоқда. Улар орасида 30 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб.

Вазирлик маълумотларига кўра, шифохоналарда 2 863 бемор касалхонада. 2 210 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда. Умуман олганда, 140 киши оғир аҳволда. Улардан 18 киши ўта оғир аҳволда. 24 киши ЎСВ аппаратига уланган.