09:53, 23 Ноябрь 2021 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 457 беморнинг аҳволи оғир – ҚР ССВ
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 29 469 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар беради.
23 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда 29 469 киши коронавирус инфекциясидан (-25 323 КВИ+ ва 4 146 КВИ-) даволанмоқда. Шундан 6 281 нафар бемор стационарда, 23 188 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- билан касалланган беморлар орасида:
- 457 киши оғир аҳволда,
– 131 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир,
- 91 нафар бемор нафас олиш аппаратига уланган.