10:22, 16 Апрель 2021 | GMT +6
Коронавирус: Қозоғистонда 3 та шаҳар ва 6 та вилоят «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.
2021 йил 16 апрель ҳолатига кўра:
«Қизил» зонада Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари ва Атирау, Ақтўбе, Ақмола, Алмати, Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қизилўрда, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Манғистау вилоятлари.
«Яшил» зонада: Қостанай ва Туркистон вилоятлари.