10:32, 02 Октябрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 3 279 киши даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус билан касалланган 3 279 киши даволанмоқда. Улар орасида 64 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram каналига асосланиб.
Вазирлик маълумотларига кўра, шифохоналарда 1 745 бемор касалхонада. 1 534 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда. Умуман олганда, 97 киши оғир аҳволда. Улардан 11 киши ўта оғир аҳволда. 20 киши ЎСВ аппаратига уланган.