10:09, 20 Декабрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 259 беморнинг аҳволи оғир
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусни юқтирган 259 киши оғир аҳволда, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.

«20 декабрь ҳолатига кўра, 25 350 киши коронавирус инфекциясидан (13 622 КВИ + ва 11 728 КВИ-) даволанмоқда, улардан 4 482 бемор касалхонада ва 20 868 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.
Умуман, 259 кишининг аҳволи оғир. Шундан 38 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 37 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.