Коронавирус: Қозоғистонда 22 мингдан ортиқ киши даволанмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 22 322 киши коронавирусдан даволанмоқда, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.
None
None

Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 5 104 бемор касалхонага ётқизилган. 17 218 киши амбулатория шароитида даволанмоқда.

«Умуман, 252 кишининг аҳволи оғир. Шундан 49 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 44 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар