10:23, 11 Ноябрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 196 беморнинг аҳволи оғир
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 ноябрь куни коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди, деб ёзади Kazinform.

Ҳозирда 7 606 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда. Улар орасида 393 бола бор. 2 926 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Амбулатория шароитида 4 680 киши даволанмоқда.
Айни пайтда 196 беморнинг аҳволи оғир. Шулардан 25 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир дея баҳоланмоқда. 28 нафар бемор ўпкани сунъий вентилляция қилиш аппаратига уланган.