10:03, 11 Декабрь 2022 | GMT +5
Коронавирус: кеча 180 кишида касалланиш қайд этилди
ASTANA. Kazinform – Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 180 кишида коронавирус аниқланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

11 декабр ҳолатига кўра, 1849 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда (-1635+ ва 214 КВИ-).
Уларнинг 263 нафари стационарда, 1586 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:
• 7 киши оғир аҳволда,
• 5 киши ўта оғир аҳволда,
- 3 нафар бемор ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланган.