14:07, 23 Август 2020 | GMT +5
Коронавирус дунё бўйлаб 800 000 одамниниг умрига зомин бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform – SARS-CoV-2 коронавирусидан келиб чиқадиган COVID-19 ўпка касаллиги пандемиясининг тарқалиши дунё бўйлаб 800 мингдан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлди. Джонс Хопкинс университети 22 август, шанба куни эълон қилинган маълумотларга кўра, касаллик туфайли вафот этган беморларнинг 25 фоизга яқини (175,467) АҚШ аҳолиси, деб хабар беради Kazinform dw.comга таяниб.

Мутахассисларининг фикрига кўра, дунё бўйича касалликни юқтирганлар сони 23 миллиондан ошади. Коронавирус юқтириши даражаси энг юқори АҚШда (5,63 миллион), Бразилияда (3,53 миллион) ва Ҳиндистонда (2,97) қайд этилди.
Сўнгги пайтларда Ғарбий Европада ҳам юқтирганлар сони кўпаймоқда. Масалан, Германияда ўтган кун давомида 2034 одамда вирус аниқланган. Бу апрель ойининг охиридан бери энг юқори кўрсаткич.
Францияда иккинчи кун давомида юқтирганлар сони 4000 дан ошди. Май ойидан бери мамлакатда бундай юқори кўрсаткич қайд этилмаган.
Сўнгги бир кун ичида Италияда 1071 та ҳолат қайд этилди. Май ойи ўрталарида қаттиқ карантин чоралари кучайтирилгандан бери мамлакатда биринчи маротаба 1000дан ортиқ ҳолатлар қайд этилди.