09:22, 15 Сентябрь 2021 | GMT +6
Коронавирус: Черногория мамлакатга кириш талабларини кучайтирди
NUR-SULTAN. Kazinform - Францияда Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси ёнида шифокорларни мажбурий эмлашга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Kazinform COVID -19 нинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram- каналига таяниб.
Намойишчилар шифохоналарнинг ёпилишига ва касалхоналардаги тўшак ўринларининг камайишига қарши чиқишмоқда. Французлар бир ҳафтадан буён норозилик намойишлари ўтказмоқда. Aввалроқ, фуқаролар эмлаш паспортига қарши кўчаларга чиқишган эди.
Черногорияда мамлакатга кириш қоидалари кучайтирилди. 14 сентябрдан бошлаб сиз мамлакатга тўлиқ эмлашдан икки ҳафта ўтгач ёки 72 соатдан кеч бўлмаган ҳолда ПЗР –тести натижаси билан киришингиз мумкин. Кириш учун антиген тести 48 соатдан олдин ўтказилмаслиги керак.