Коронавирус: Бир кунда 88 одам касалланиб, 596 одам соғайиб чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 88 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.
None
None

Кеча коронавирус аниқланган 88 одамнинг 33 нафари симптомсиз вирус ташувчилар сифатида рўйхатга олинган.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 106 032 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Шунингдек, ўтган суткада 596 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 97 967 нафарга етди.


Сўнгги хабарлар