10:49, 27 Апрель 2020 | GMT +6
Коронавирус: Алматида янги қурилган шифохонага илк 43 бемор қабул қилинди
ALMATY. Kazinform – Алматида янги қурилган касалхона COVID-19 вирусини юқтирган беморларни қабул қила бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Кеча И.С.Жекенова номидаги шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонаси филиали COVID-19 вирусини юқтирган беморларни қабул қилишни бошлади. Айни пайтда у эрда 43 бемор ётибди», - дея маълум қилди шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси.
Эслатиб ўтамиз, ушбу шифохона 280 ўринга мўлжалланган. Таркибида 9 та клиник бўлим, 28 кишига мўлжалланган реанимация бўлими, ташқарига алоҳида чиқувчи бир кишилик 10 та палата ва беш кишилик динамик назорат палаталари мавжуд.
Бундан ташқари, модулли комплекс палаталарида алоҳида шамоллатиш тизими бор. Таркибида вирус бор ҳаво хонадан ташқарига чиқарилмайди, балки, махсус дезинфекция тизимига йўналтирилади.
Муаллиф: Алма Муқанова