09:54, 22 Октябрь 2021 | GMT +5
Коронавирус: Алмати вилояти «яшил» зонага ўтди
NUR-SULTAN. Kazinform – 22 октябр ҳолатига кўра ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Қостанай, Павлодар, Ақмола, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Атирау, Қарағанди, Қизилўрда, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.
«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри, Алмати, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Манғистау вилоятлари.
Эслатиб ўтамиз, кеча Алмати вилояти «қизил», Қизилўрда вилояти «яшил» зонада эди.