Коронавирус: Алмати шаҳрида аҳолининг 23 фоизида иммунитет шаклланди

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳар Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи, шаҳар бош давлат санитария шифокори Жандарбек Бекшин шаҳар аҳолисининг 23 фоизида коронавирусга қарши иммунитет шаклланганини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Коронавирус: Алмати шаҳрида аҳолининг 23 фоизида иммунитет шаклланди

Унга кўра, Алматида ҳозир 23 фоиз иммунитет шаклланди. Аҳолининг 18 фоизи эмланди, 5 фоизи эса касалликдан соғайиб чиқди.

«Июн ойи бошидан бери Алматида коронавирус инфекциясининг тарқалиши икки баравар камайди. Сўнгги кун давомида 112 та коронавирус касаллиги қайд этилди. Март ойида - 9,5 минг ҳолат, апрелда - 20 минггача етган эди. Энди касаллик даражаси камайди ва барқарорлашди. Бу шаҳарда коронавирусга қарши олиб борилаётган тизимли ишларнинг натижаси, шу жумладан аҳолини оммавий эмлаш ҳам бор, албатта», - деди Жандарбек Бекшин.

Шунингдек, у 100 минг аҳолига нисбатан касалланиш даражаси барқарорлигини таъкидлади.


«Сўнгги 7 кун ичида касалланиш 64,7 дан 39,8 гача камайди, репродуктив кўрсаткич 0,79 даражасида барқарорлашди. Бу «яшил зона» параметрларига мос келади«, - деди у.


Муаллиф: Алма Муқанова