Кореялик рамен экспорти 785 миллион долларга етди

рамен
Фото: pixabay.com

Тез тайёрланадиган лапшалар экспорти ўсишда давом этмоқда ва биринчи марта 1 триллион вон (777 миллион доллар) чегарасидан ошиб кетди, деб хабар беради Kazinform The Korea Heraldга таяниб.

Корея божхона хизматининг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йил январь ойидан октябрь ойигача рамен экспорти 785,25 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,7 фоизга кўп.

Бу кўрсаткич ўтган йилдаги экспорт умумий ҳажмидан ошиб, 765,41 миллион долларни ташкил этди.

2015 йилдан бери рамен экспорти йиллик ўсишни кўрсатди.

Корея раменининг хориж бозорларида сотуви, жумладан экспорт ва тўғридан-тўғри сотиш 2 триллион вондан ортиқ баҳоланмоқда.

Ушбу мамлакатнинг бир қанча компаниялари хориждаги фабрикаларда рамен ишлаб чиқаради.

Корея телесериаллари ва фильмларининг машҳурлиги ортиб бораётгани туфайли, рамен ва бошқа корейс озиқ-овқат маҳсулотлари бутун дунёга машҳур бўлиб бормоқда.

Рамен 128 мамлакатга экспорт қилинади. Улар орасида Хитой, АҚШ ва Япония энг катта истеъмолчи ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар