Корея Республикасидан 1 ойда Ўзбекистонга 3 237 нафар турист ташриф буюрган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида 3 237 нафар Корея фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 341 нафарга ёки 11,8 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
- саёҳат – 2 583 нафар;
- хизмат юзасидан – 232 нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 213 нафар;
- ўқиш – 209 нафар.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида жами 1 861 нафар Озарбайжон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Шунингдек, 2026 йилнинг 1 ойида 1,1 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар Буюк Британияга борган.