Қорақалпоғистондан қозоғистонликларнинг чиқиб кетишига кўмаклашиш бўйича тезкор штаб тузилди
Вазирлик маълумотларига кўра, қозоғистонликлар ёрдам сўраб қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +9989 61 224 82 06, +99899 385 86 44. Телефонлар ҳафтасига 7 кун 24 соат ишлайди. Ёки Нукус шаҳри, Пушкин кўчаси, 22А-уй манзилида жойлашган штаб-квартирага тўғридан-тўғри мурожаат қилиш лозим.
Аввалроқ Қорақалпоғистонда 2 июл куни рўй берган тартибсизликлардан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Даут-ата-Тажен» назорат-ўтказиш пункти ёпилгани ҳақида хабар берилган эди. Бу Қорақалпоғистонда 3 июлдан 2 августгача давом этадиган фавқулодда ҳолат туфайли амалга оширилди. Мавжуд вазият туфайли саксонга яқин қозоғистонлик бир неча кун давомида Ўзбекистонни тарк эта олмаяпти.
Фото: rus.redtram.cоm
Муаллиф: Мадибек Жанибеков