Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат муддатидан аввал бекор қилинди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат тартибини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Kazinform мухбири республика раҳбари матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Бундай қарор Қорақалпоғистон Олий Кенгашининг 20 июл куни мамлакат президентига йўллаган мурожаатидан сўнг қабул қилинди. Олий Кенгашда мамлакатда жамоат тартиби ўрнатилгани, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш чоралари кўрилгани таъкидланди.

«2022 йил 2 июлдаги № ПФ-164 «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан жорий этилган Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат 2022 йил 21 июл соат 05:00 дан бошлаб муддатидан олдин тугатилсин», - дейилади ҳужжатда.

Шавкат Мирзиёевнинг фармони тасдиқлаш учун Олий Мажлис палаталарига юборилди. Ҳужжатни амалга ошириш Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов зиммасига юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва тартибни ўрнатиш мақсадида 2022 йилнинг 3 июлидан 2 августига қадар мамлакатда фавқулодда ҳолат режими жорий этилган эди.

Сўнгги хабарлар