Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси сайланди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессияси давом этмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Президент Шавкат Мирзиёев Аманбай Оринбаевнинг раҳбарлик қобилияти, ватанпарварлиги ва инсоний фазилатларини, шунингдек, ҳудудни ривожлантириш борасидаги таклифларини ҳисобга олиб, унинг номзодига ўз розилигини билдирди.

Жўқорғи Кенгес депутатлари, жамоатчилик вакиллари сўзга чиқиб, номзод ҳақида фикр билдирди.

Шундан сўнг, Жўқорғи Кенгес Раисини сайлаш масаласи овозга қўйилди. Яширин овоз бериш йўли билан Аманбай Оринбаев бир овоздан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига сайланди.

Ўзбекистон Президенти Жўқорғи Кенгеснинг янги Раисига мурожаат қилар экан, «Аманбай Оринбаев адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, ташаббускорлик ва фидойиликни ўз фаолиятининг энг муҳим мезонлари сифатида белгилаб олиб, сайланган лавозимида Қорақалпоғистон аҳлига сидқидилдан хизмат қилиши ва ўзига билдирилган ишончни оқлаши лозим», деди.

Сўнгги хабарлар
telegram