Қоракўл шаҳри - МДҲнинг 2022 йилдаги маданий пойтахти

None
None
BISHKEK. Kabar – Kazinform – Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги Қоракўл шаҳри 2022 йилда МДҲнинг маданий пойтахти бўлади. Шаҳар ушбу мақомни Душанбе (Тожикистон) шаҳридан расман қабул қилиб олди, деб хабар беради Kazinform Кабар агентлигига таяниб.

Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 18 декабр куни Тожикистоннинг Садриддин Айний номидаги давлат академик опера ва балет театрида «Душанбе – МДҲнинг маданий пойтахти – 2021» йилининг ёпилиш маросими ва 2022 йил эстафетасини Қоракўл шаҳрига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Қоракўл шаҳрига эстафетани тантанали руҳда топширган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари – Ижрочи котиби Бекетжан Жумаханов ва Душанбе шаҳри раиси ўринбосари Амирхон Қурбонзода сўзга чиқди. Қирғизистон томонидан Қирғизистоннинг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси Медер Соорбеков Қоракўл учун 2022 йил барча ижтимоий ва маданий жиҳатларда муваффақиятлар йили бўлишини таъкидлади.

Маълумот учун: МДҲ давлатлари раҳбарларининг 2020 йил 18 декабрдаги қарори билан Қирғизистон Республикаси Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳри 2022 йилда МДҲнинг маданий пойтахти бўлди. Маданий пойтахтларнинг мақсади мулоқотни ривожлантириш ва Ҳамдўстлик мамлакатлари маданий салоҳиятини бирлаштиришдан иборат.

Сўнгги хабарлар