07:10, 30 Декабрь 2022 | GMT +5
Қор, бўрон, яхвонлик: 30 декабр куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 30 декабр, жума кунги об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

Бугун Қозоғистон ҳудудининг катта қисми циклонлар ва атмосфера фронтлари таъсирида бўлади. Шунинг учун қор ёғади.
Жануб ва ғарбда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади.
Мамлакатнинг шимоли, маркази ва шарқида қор бўрони кузатилади, ғарб, жануб ва марказда яхвонлик, жануб, жануби-шарқ ва шарқда кучли шамол эсади.