07:15, 23 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қор, бўрон, ёмғир - чоршанба учун об-ҳаво маълумоти
ASTANA. Kazinform –«Қазгидромет» 23 ноябр куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Атмосфера ҳаво оқимларининг ўтиши муносабати билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб қолади. Ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик, шарқда қор бўрони кутилмоқда.
Республика бўйча туман тушиши, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин, вилоят ғарбида, шарқида, жануби-шарқида кучли шамол эсиши, Қозоғистоннинг шарқида ва шимоли-ғарбида ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Жетисунинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, Алмати вилоятининг жанубида ва тоғли ҳудудларида, Жамбил вилоятининг шимоли-шарқида ва тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимолида ва шарқида, Абай вилоятининг жанубида кучли қор ёғади.