Конституциявий ислоҳотдан мақсад давлат ва жамият ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйишдан иборат – элчи

None
None
ТЕL-АVIV. Кazinform - Қозоғистоннинг конституциявий ислоҳоти – Президентнинг сиёсий ислоҳотлар дастурини жамоатчиликнинг талаб ва таклифлари асосида амалга ошириш.

Бу ҳақда Қозоғистоннинг Исроилдаги Элчихонасида Қозоғистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш юзасидан республика референдуми бўйича ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Учрашувда Қозоғистон Элчиси Сатибалди Буршақов конституциявий ислоҳотнинг контцептуал асослари ва хусусиятларини батафсил тушунтириб берди.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг конституциявий ислоҳоти жамоатчиликнинг талаб ва таклифлари асосида Президентнинг сиёсий ислоҳотлар дастурини амалга оширишдир.

У қуйидагиларни ўз ичига олади: мавжуд сиёсий моделни тубдан ўзгартириш, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги муносабатларнинг мақбул мувозанатини шакллантириш ҳамда давлат ва жамият ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш», — деди у.


Исроиллик экспертлар ўз маърузаларида Қозоғистон расмийларининг сиёсий тизимни ўзгартириш ва давлатни янада ривожлантиришга тизимли ёндашувига алоҳида эътибор қаратдилар.

Давра суҳбати иштирокчилари, шунингдек, Қозоғистон ва Исроил ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини қайд этиб, ҳамкорлик истиқболларини юқори баҳоладилар.

Эслатиб ўтамиз, давра суҳбати Қозоғистоннинг Исроилдаги Элчихонаси томонидан 31 май куни етакчи сиёсатшунослар, Исроил оммавий ахборот воситалари ва Қозоғистон дўстлари клуби вакиллари иштирокида ташкил этилди.

Тадбир фаол муҳокама форматида бўлиб ўтди, бу Исроил экспертлар ҳамжамиятининг Қозоғистондаги кенг кўламли сиёсий ўзгаришларга қизиқишини акс эттиради.

Қозоғистондан келган муҳожирларнинг Бутунисроил уюшмаси раиси Зинаида Полянская таклифи билан 31 май куни сиёсий қатағон қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан йиғилиш бошланди.


Конституциявий ислоҳотлар бўйича ICES президенти, Шарқий Европа ва МДҲ институти директори Александр Зинкер, Евроосиё яҳудийлари конгресси бош директори доктор Хаим Бен Яаков, «Israel Hayom» газетаси катта шарҳловчиси Ариэль Бульштейн, Қозоғистон ва Марказий Осиёдан келган яҳудийларнинг халқаро ташкилоти раиси Наталья Дивинская, Қуддус университети профессори доктор Владимир Месамед, профессор Зив Ханин, сиёсатшунос Юрий Бочаров ва бошқа иштирокчилар маъруза қилдилар.



Сўнгги хабарлар
telegram