Конференциялар лигаси: Қозоғистон клубларининг ўйинларини қаерда томоша қилиш мумкин

None
ASTANА. Каzinform - Қозоғистон клубларининг UEFА Конференциялар лигаси иккинчи саралаш босқичининг дастлабки ўйинлари қайси телеканалда кўрсатилиши маълум бўлди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Конференциялар лигасининг иккинчи саралаш босқичида Қозоғистоннинг «Ордабаси» (Чимкент), «Ақтўбе» ва «Тобол» (Қостанай) жамоалари ўзаро куч синашади.

Дастлаб «Ордабаси» ўз майдонида Польшанинг «Легия» жамоасини қабул қилади.

Ўйин Астана вақти билан соат 20:50да бошланади ва Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Соат 22:50да эса Грузиянинг «Торпедо Кутаиси» - «Ақтўбе» учрашуви телеканал орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Шунингдек, соат 23:20да мухлислар Qazaqstan телеканали орқали «Базель» (Швейцария) – «Тобол» учрашувини томоша қилишлари мумкин.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар