Конференциялар лигаси: «Астана» ва «Тобол» плей-офф босқичидаги илк ўйинларини ўтказади

ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг «Астана» ва «Тобол» жамоалари бугун футбол бўйича Конференциялар лигаси плей-офф босқичидаги илк ўйинларини ўтказишади, деб хабар бермоқда Каzinform мухбири.
None

Пойтахтнинг «Астана» жамоаси ўз майдонида Албаниянинг «Партизани» жамоасини қабул қилади.

Албания клуби 1946 йилда ташкил топган. У шу вақтга қадар ўз мамлакатида 16 марта чемпион бўлган, 21 марта кумуш медални қўлга киритган.

У мунтазам равишда еврокубоклар ўйинларида қатнашади. Аммо ҳали гуруҳ босқичида иштирок этмаган.

Ўйин «Qazaqstan» телеканали орқали Астана вақти билан соат 20:00да жонли эфирда намойиш этилади.

Бош ҳакам шотландиялик Дональд Робертсон. Унга ҳамюртлари Алан Малвэнни ва Дэниел Макфарлейн ёрдам беришади. Ёрдамчи ҳакам ҳам худди шу мамлакат вакили - Грант Ирвин.

Қостанайнинг «Тобол» жамоаси эса Чехиянинг «Виктория Пльзень» жамоаси билан куч синашади.

«Виктория Пльзень» 1911 йилда ташкил этилган. Ҳозиргача у ўз мамлакатида 6 марта чемпион бўлган бўлса, 4 марта иккинчи ўринни эгаллаган.

У мунтазам равишда еврокубоклар ўйинларида қатнашган ва бир неча бор гуруҳ босқичида иштирок этган.

Ўйин «Qazsport» телеканали орқали Астана вақти билан соат 20.00да жонли эфирда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, Конференсиялар лигасининг дастлабки уч саралаш босқичида Қостанай клуби Финляндиянинг «Хонка» (0:0, 2:1), Швейцариянинг «Базель» (3:1, 1:2), Шимолий Ирландиянинг «Дерри Сити» (2:1, 0:1) клубларини мағлуб этди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар