Қизилўрдада тухум 16 фоизга арзонлашди
ASTANA. Kazinform - Қизилўрда вилоятида йил бошидан буён саккиз турдаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи сезиларли даражада арзонлашди, деб хабар беради ҚР Савдо қўмитаси матбуот хизмати.
Масалан, тухум – 559 тенгедан 465 тенгегача (16,8 фоизга), гречка ёрмалари – 321 тенгедан 219 тенгегача (39,5 фоизга), кунгабоқар ёғи – 680 тенгедан 593 тенгегача (12,8 фоизга арзон).
Бундан ташқари, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига киритилган қуйидаги товарларнинг нархи: гуруч – 418 тенгедан 392 тенгега (6,2 фоизга), карам – 134 тенгедан 127 тенгега (3,1 фоизга), пиёз - 105 дан 102 тенгега (2,9 фоизга), рожки - 292 тенгедан 285 тенгега (2,4 фоизга), биринчи навли буғдой уни - 272 тенгедан 247 тенгегача (2,2 фоизга) пасайган.
Қизилўрда вилоятида йил бошидан буён озиқ-овқат маҳсулотларига нарх белгилашнинг барча занжири бўйича воситачилик схемаларини текшириш комиссиясининг 42-йиғилиши ўтказилди. Натижада 36 та воситачилик схемаси аниқланиб, зарур чоралар кўрилди.