«Қишлоқ – мамлакат бешиги» дастурини молиялаштириш 6,7 баробар ошди

ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров «Қишлоқ – мамлакат бешиги» дастури бўйича ажратилаётган маблағларни ҳудудлар кесимида ўзлаштириш суръатлари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Айтиш жоизки, «Қишлоқ – мамлакат бешиги» дастури амалга оширилганидан буён республика бюджетидан молиялаштириш ҳажми 6,7 баробар ошди. 2019 йилда 29 миллиард тенге ажратилган бўлса, жорий йил учун республика бюджетидан 198 миллиард тенге ажратилган. Жорий йилнинг биринчи ярмида ажратилган маблағларни ўзлаштириш бўйича: вилоятлар ҳокимликлари томонидан бюджет маблағларининг 27 фоизи ўзлаштирилди», — деди Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, маблағларнинг юқори ўзлаштирилиши Павлодар, Ақтўбе, Қизилўрда вилоятларида кузатилмоқда.

«Умуман олганда, бугунги кунга қадар 1,6 мингта лойиҳа бўйича танловлар ўтказилди, 158 та лойиҳа якунланди. Якунланган лойиҳаларнинг энг кўпи Жамбил, Павлодар ва Шарқий Қозоғистон вилоятларига тўғри келади», — дея қўшимча қилди А.Қуантиров.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар