Қишлоқ хўжалиги кооперативларига 1 триллион тенгега яқин маблағ ажратилади
«Қолаверса, қишлоқларни ҳар томонлама ободонлаштириш жуда муҳим. Мамлакатимизда бир неча йилдан буён «Қишлоқ – мамлакат бешиги» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида 1000 дан ортиқ қишлоқдаги 3700 та объект модернизация қилинди. Уларнинг барчаси ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмаси объектлари ҳисобланади. Бу ишлар келгусида ҳам давом эттирилади», - деди Президент.
Давлат раҳбари жорий йилда 1,5 мингдан ортиқ лойиҳага бюджетдан 143 миллиард тенге ажратилишини таъкидлади.
«Сайлов олдидан мен қишлоқда тадбиркорликни ривожлантириш зарурлиги ҳақида аниқ гапирган эдим. Бу энг муҳим вазифалардан биридир. Буни қишлоқ хўжалиги кооперацияси орқали амалга ошириш керак. Бунинг учун «Қишлоқ омонати» лойиҳаси ишга туширилади. Қишлоқ аҳолисига йиллик 2,5 фоиз ставка билан 5-7 йил муддатга кичик кредитлар берилмоқда. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари аҳолига хизмат кўрсатиш ва маҳсулот сотиш мақсадида ташкил этилади. Уларга асбоб-ускуналар ва механизмлар сотиб олиш учун субсидия берилади. Бунинг учун 1 триллион тенгега яқин маблағ ажратилади», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай