21:40, 26 Февраль 2023 | GMT +5
Қирғизистондаги ҳарбий қисмлардан бирида номаълум модда портлаб кетди, чегарачи яраланди
BISHKEK. КABAR-Кazinform – Ҳарбий қисмлардан бирида номаълум модда портлаб кетди ва Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати ходими яраланди, деб хабар беради Кazinform «Каbar» агентлигига таяниб.

Қўмита матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, дастлабки маълумотларга мувофиқ, 2021-сонли ҳарбий қисм назорат-ўтказиш пунктида печка иситиш вақтида номаълум модда (аниқланмоқда) портлагани маълум бўлган. 2003 йилда туғилган аскар портлаш оқибатида оёғидан яраланган.
Аскар зудлик билан Раззоқов шаҳри госпиталига етказилган. Шифокорлар беморнинг аҳволини ўртача оғир деб баҳоламоқда.
Воқеа юзасидан ваколатли органлар суриштирув ишларини олиб бормоқда.