09:35, 12 Февраль 2023 | GMT +5
Қирғизистонда зилзила содир бўлди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Сейсмологик тажриба-методик экспедицияси» Алмати вақти билан соат 04:21 да зилзила қайд этди, дея хабар беради Кazinform.

Зилзила эпицентри Алматидан 169 километр жанубда, Қирғизистон ҳудудида жойлашган.
Энергия тоифаси - 8.1.
МPV магнитудаси 3,5 га тенг.
Чуқурлиги 10 километр.
МSК-64 шкаласига кўра, сезилиши ҳақида маълумот йўқ.