Қирғизистонда яна зилзила қайд этилди
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон Республикасида 20 март куни маҳаллий вақт билан соат 6:03 да зилзила содир бўлди, дея хабар беради Каzinform мухбири.

Қирғизистон Республикаси Миллий Фанлар академияси Сейсмология институтининг дастлабки маълумотларига кўра, ер силкинишлари кучи 12 балли MSK-64 шкаласи бўйича - 3,5 балл, Mpv=3.8 (энергетика синфи К=9,1) ни ташкил қилган. Зилзила манбаи Қирғизистон ҳудудида, Нура қишлоғидан 15 км, Иккизяк қишлоғидан 18 км жануби-ғарбда, Ўш шаҳридан 137 км жануби-шарқда жойлашган.
Нура ва Иккизяк аҳоли пунктларида зилзила кучи 3 балл, Иркештам, Кек-сууда 2,5 баллни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 19 март куни маҳаллий вақт билан соат 21:05 да Бишкек аҳолисига 2,5 магнитудали ер силкинишини сезилгани хабар қилинган эди.
Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова