Қирғизистонда тўй ва дафн маросимларида исрофгарчилик учун жарима белгиланади
BISHKEK. Kazinform – Қирғизистон парламенти депутатлари маросимлар ва байрамларни ўтказишда ортиқча сарф-харажатларни чеклашни таклиф қилмоқда, деб хабар бермоқда Казинформ агентлиги мухбири.

Жамоатчилик муҳокамасига таклиф этилган қонун лойиҳасида оила фаолиятини тартибга солишни жорий этиш таклиф этилади:
дафн маросимида майда молни, отлар ва қорамолларни сўйишга йўл қўйилмайди;
- марҳумни дафн қилгандан кейин уч кун ўтгач, от ёки қорамол сўйиш ("Қуръон ўқиш") рухсат этилади;
- “3 кунлик”, “7 кунлик”, “40 кунлик” ва “йиллик” маросимлар ўтказиш тақиқланади;
- тўйга 250 дан ортиқ бўлмаган одам таклиф қилишга ва битта сигир ёки от сўйишга рухсат берилади;
- “қиз узатиш”га битта сигир ёки отни сўйиб, 100 дан ортиқ одамни таклиф қилиш тақиқланади;
- уйланиш ва қиз узатиш тўйини биргаликда ўтказиш чоғида битта сигир ёки от сўйишга рухсат берилади ва 350 дан ортиқ одамни таклиф қилмаслик керак;
- тўй кортежида учтадан ортиқ транспорт воситаси бўлмаслиги керак;
- юқорида қайд этилган маросимлар, байрамлар ва урф-одатларни ўтказишда “сарпо”, “сават бериш”, “меҳмон бериш” каби қўшимча ортиқча ҳаражатларни ва шу каби маросимларни ташкил этиш тақиқланади.
Қонун талабларини бузганлик учун базм ва тадбир эгасига 300 000 сом, муассаса эгасига 100 000 сўм миқдорида жарима солинади.
Ҳужжат ташаббускорлари сўнгги пайтларда мамлакатда байрам ва дафн маросимлари туфайли халқнинг асл урф-одат ва анъаналарига тўғри келмайдиган, оилалар молиясига катта зарар етказувчи салбий ҳолатлар кўпайиб бораётганини таъкидладилар.
Қонун ижросини назорат қилишни маҳаллий давлат органлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар зиммасига юклаш таклиф этилди.