17:12, 18 Август 2023 | GMT +5
Қирғизистонда турмуш қуриш ва ажрашиш камайган
BISHKEK. Кazinform - Қирғизистонда 2023 йилнинг биринчи ярмида турмуш қуриш ва ажралишлар сонининг камайиши кузатилди, дея хабар беради Кazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Рақамли ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Аҳоли рўйхатга олиш департаментига таяниб.

Департамент маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида республика бўйича 19347 та никоҳ қайд этилган. Худди шу даврдаги 2022 йилга нисбатан қайд этилган никоҳлар сони 2687 тага камайди.
Пойтахтдаги Никоҳ саройида 62 та тўй маросими бўлиб ўтган энг оммабоп кун 2023 йил 23 март санаси бўлди.
Бундан ташқари, Қирғизистон фуқаролари ажрашиш учун камроқ ариза бера бошлади. 2023 йилнинг биринчи ярмида 5814 нафар турмуш қурган жуфтлик ажрашган бўлса, 2022 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 6067 нафарни ташкил этди.
Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова