13:19, 02 Сентябрь 2023 | GMT +6
Қирғизистонда TikTokдан мамлакат ҳудудида фойдаланиш тақиқланган
ASTANA. Kazinform – Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги мамлакатда TikTokни блокировка қилишга қарор қилди. Қарор кейинчалик амалга ошириш учун Рақамли ривожланиш вазирлигига юборилди, дея хабар беради Kazinform вазирликга таяниб.
«Қирғизистонда TikTok ижтимоий тармоғини блокировка қилиш қарори ҳеч қандай геосиёсий асосга эга эмас. Ушбу чора болаларни ахлоқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган ва психологиясига зарар етказадиган маълумотлардан ҳимоя қилишга қаратилган. TikTok ижтимоий тармоғида болалар саломатлиги ва ривожланишига зарар етказувчи маълумотларни чеклаш функцияси йўқ. Бундан ташқари, иловадаги маълумотларга киришда фойдаланувчиларнинг ёш тоифаси назорат қилинмайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги TikTokнинг мамлакат ҳудудидаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди»
, - дейилади вазирлик хабарида.