Қирғизистонда пул ўтказмаларига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди
BISHKEK. Kabar - Kazinform – Қирғизистонда пул жўнатиш тизимлари орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш қоидаларига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Kazinform Кабар агентлигига таяниб хабар беради.
Қирғиз Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, Қирғизистон ҳудудидаги тўлов тизимлари нормал ишламоқда. Шу билан бирга, Қирғизистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва ички валюта бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Миллий банк томонидан Қирғизистон Республикасида пул ўтказмалари тизимлари орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш қоидаларига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди.
Қайд этилишича, ўзгартиришлар вақтинчалик бўлиб, Қирғизистон Республикаси ҳудудида халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали пул ўтказмаларини қабул қилиш валютасига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Пул ўтказмасини жўнатувчи мамлакат валютасида олиш мумкин. Пул ўтказмасини бошқа валютага конвертация қилиш Қирғизистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади. Қирғизистон Республикаси ҳудудида жойлашган олувчи/жўнатувчининг розилиги билан пул ўтказмасини қабул қилиш/юбориш пайтида жўнатмалар нақд пулсиз кўринишда конвертация қилиниши мумкин.