Қирғизистонда пул ўтказмаларига қўйилган чекловлар бекор қилинди

BISHKEK. Kazinform – 2023 йил 16 августдан Қирғизистонда халқаро пул ўтказмалари тизими орқали пул ўтказмаларини жўнатувчи томонидан юборилган валютада қабул қилиш мумкин. Тегишли қарор Қирғизистон Республикаси Миллий банки бошқаруви томонидан қабул қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
Фото: pixabay.com

Чекловлар Қирғизистон валюта бозоридаги вазият барқарорлашгани муносабати билан ҳамда мамлакатда пул ўтказмалари тизимлари орқали чет эл валютаси билан юзага келиши мумкин бўлган спекульятив операцияларнинг олдини олиш мақсадида олиб ташланди.

Қирғизистон Республикаси ҳудудида халқаро пул ўтказмалари тизими орқали юборилган пул маблағлари олувчига жўнатувчи томонидан юборилган валютада ёки Қирғизистон Республикаси миллий валютасидан бошқа ҳар қандай валютада берилади. Қайд этилишича, Қирғизистон ҳудудидан халқаро пул ўтказмалари тизими орқали пул ўтказмасини ечиб олиш ёки бекор қилиш пул ўтказмаси юборилган валютада амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022 йил 18 апрелда Қирғизистон Республикаси Миллий банки иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ва АҚШ долларининг мамлакат ташқарисига нақд валютада чиқиб кетиши билан боғлиқ салбий таъсирларни минималлаштириш мақсадида пул ўтказмалари тизимлари орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш қоидаларига вақтинчалик ўзгартиришлар киритганлиги ҳақида хабар берилган эди. Қирғизистон Республикаси ҳудудида халқаро пул ўтказмалари тизими орқали олинган пул маблағларини олувчига бериш фақат жўнатувчи давлат валютасида ёки миллий валюта – сомда амалга оширилган.

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова


Сўнгги хабарлар