Қирғизистонда озиқ-овқат нархи ошди
Қирғизистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари ва алкоголсиз ичимликлар нархи 3,6 фоизга, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари – 4,7 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари – 2,1 фоизга, аҳолига кўрсатилган хизматлар тарифлари – 2,6 фоизга ошди. Озиқ-овқат маҳсулотларидан энг кўп янги сабзавотлар - 32,1 фоизга, гуруч - 11,4 фоизга, балиқ - 8,4 фоизга қимматлашган. Сут маҳсулотлари – 3,8 фоизга, алкоголсиз ичимликлар – 3,3 фоизга, товуқ тухуми – 3,2 фоизга, макарон ва бошқа дон маҳсулотлари – 2,6 фоизга, нон маҳсулотлари – 1,3 фоизга ва гўшт – 0,8 фоизга ўсди.
Нархлар ва тарифларнинг ўсиши республиканинг барча ҳудудларида кузатилди. Шу билан бирга, энг юқори ўсиш Норин вилоятида (6,1 фоиз) қайд этилди, бу бошқа вилоятларга нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари ва алкоголсиз ичимликлар нархининг 5,9 фоизга ошиши ҳисобига қайд этилди.
Муаллиф: Гулмира Абрахманова