Қирғизистонда нефть ва нефть маҳсулотларини экспорт қилишга мораторий узайтирилди

BISHKEK. Кazinform - Қирғизистонда нефть ва нефть маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга қўйилган вақтинчалик тақиқ узайтирилди, деб хабар беради Кazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети сайтига таяниб.
None

Автомобил ва темир йўл транспортида нефть ва нефть маҳсулотларини экспорт қилишни вақтинча тақиқлаш ички бозор тўйинтирилгунга қадар ёки ЕОИИ нефть ва нефть маҳсулотларининг умумий бозорлари шаклланмагунча ўрнатилади.

Қирғизистон Давлат божхона ва чегара хизматларига товарларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олишга қаратилган зарур чораларни кўриш топширилди.

Фото: reuters.cоm

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова

Сўнгги хабарлар