Қирғизистонда МДҲ ва ЕОИИ биринчи ёшлар форуми бошланди

None
None
CHOLPON-AТА. Kazinform - Бугун Чўлпон-Ота шаҳридаги «Рух Ордо» маданият марказида Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида МДҲ ва ЕОИИ биринчи «Келечек» ёшлар форуми бошланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети раиси Ақилбек Жапаров ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович иштирокида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

МДҲ ва ЕОИИ давлатларидан 200 дан ортиқ делегатлар МДҲ ва ЕОИИ ёшлар тадбиркорлиги учун иқтисодий интеграция имкониятлари, ёшлар кадрлар заҳирасини шакллантириш истиқболлари, МДҲ ва ЕОИИ ижодий тармоқлари, ёшларнинг ўсиш нуқталари, МДҲ умумий илмий ва таълим маконининг истиқболлари ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган ёшлар форумида иштирок этмоқда.

Йиғилишда ЕОИИ ва МДҲга аъзо давлатларнинг ёшлар фаоллари, давлат хизматчилари ва интилувчан дипломатларини бирлаштириш режалаштирилган. Тадбир Иттифоқ ва МДҲ мамлакатлари ёшлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик жараёнларини кенгайтириш, ёшлар ташаббусларини амалга ошириш, ёш авлоднинг ижтимоий ва касбий ўзини-ўзи англаши учун янги имкониятлар яратишга қаратилган.

Форум доирасида ёш тадбиркорлар учун тренинглар ва маҳорат сабоқлари ҳамда «Ёш давлат хизматчилари», «Ижодкор ёшлар», «Ёш тадбиркорлар», «Таълим ва давлат лойиҳалари» йўналишлари бўйича тўртта панел муҳокамаси ўтказилиши кўзда тутилган.









Муаллиф: Гулмира Абдрахманова


Сўнгги хабарлар
telegram