12:40, 31 Октябрь 2023 | GMT +5
Қирғизистонда казинога ташриф буюрганларни 5 йилгача қамаш жазоси кўзда тутилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Унинг сўзларига кўра, тегишли қонун лойиҳаси тез орада Жогорку Кенешга тақдим этилади.
“Энди казинолар, букмекерлар бир жойда ишлайди. Қирғизистон фуқароси ушбу муассасага борса, лицензиясидан маҳрум бўлади. Иккинчидан, экспертлар гуруҳи фуқароларга нафақат жарима, балки икки йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини ҳам қўллашни таклиф қилди. Бундай ҳолатда Қирғизистон Республикасининг бирорта ҳам фуқароси казинога бормайди, деб ўйлайман”, — деди машҳур арбоб.
Эслатиб ўтамиз, “Қирғизистон Республикасида ўйин хизматлари тўғрисида”ги қонунга кўра, Қирғизистоннинг 21 ёшга тўлмаган фуқаролари, чет элликлар ёки ногиронлиги бўлган фуқаролар ўйин муассасалари мижози бўла олмайди.