Қирғизистонда хорижликлар учун қимор ўйинлари очишга рухсат берилди

BISHKEK. Кazinform - Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети қимор ўйинлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири Вазирлар Кабинети сайтига таяниб.
None
None

Ҳужжатга кўра, мамлакатда казино, ўйин автоматлари зали, букмекерлик идораси, тотализатор, онлайн ва электрон (виртуал) казино фаолиятига рухсат берилган. Ҳар бир бундай муассасанинг очилиши ва расмий фаолият юритишига қимор фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун 10 йил муддатга бериладиган лицензия олиш керак бўлади.

Ўйинда Қирғизистон Республикаси фуқаролари, 21 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари, шунингдек муомалага лаёқатсиз хориж фуқаролари иштирок этиши тақиқланади.

Қимор ўйинларининг мижозларига кучли алкоголли ичимлик ичиш ёки бошқа мастлик ҳолатида ўйнашга рухсат берилмайди, қимор ўйинлари муассасасининг рухсатисиз кино, фото, видео суратга олиш, шунингдек, қимор ўйингоҳининг хизмат кўрсатиш ҳудудига кириш тақиқланади.

Молия бозорини тартибга солиш ва назорат қилиш хизмати Қирғизистондаги қимор ўйинлари муассасалари фаолиятини тартибга солади.

Фото: images.pexels.cоm


Сўнгги хабарлар